«Зенит» клуби яқин орада бош мураббий Мирча Луческуни истеъфога чиқариши мумкин.
Sports_ru хабарига кўра, унинг ўрнига тайинланиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатидан Паулу Соуза («Фиорентина»), Лоран Блан, Марко ван Бастен ва Марк Вильмотс жой олган. Асосий номзод - италиялик мутахассис Роберто Манчини.