Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Сармаст Конте ва аламзада Венгер — Англия кубоги учун ким кўпроқ ҳақли?

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:25 да Англия кубогининг финал учрашуви старт олади. Унда Лондоннинг икки клуби — “Челси” ва “Арсенал” майдонга тушишади. Хўш, мазкур соврин учун кимнинг имконияти кўпроқ? Англия кубогига ким кўпроқ ҳақли?

ИШТАҲАСИ КАРНАЙ КОНТЕ

Антонио Конте Англияга келган заҳоти иштаҳаси анча карнай эканлигини кўрсатиб улгурди. Унинг “Челси” ўйинига сингдирган тактикаси шунчалик мукаммал чиқдики, оқибатда “аристократлар” Англия чемпионлигини муддатидан аввал ҳал қилишди. Англия кубогига ҳам ажойиб формада етиб келишди.

Антонио Конте бугунги финалда ҳам истаган тактикасини қўллаши мумкин — таркиб бунга жавоб беради. Азар формада, Канте формада, Коста формада, хуллас, Конте кимни туширишни истаса, ҳаммаси “Мен жангга шайман”, деб турибди. Қолаверса, “Челси” футболчиларининг кайфиятлари ҳозир аъло даражада. Чемпионлик ва ғалабалар таъмини тотиб кўрган “аристократлар” Англия кубогининг ҳам таъмидан баҳраманд бўлишга қарши эмас. Агар Конте мазкур ўйинга муҳим матч сифатида қараса ва шунга яраша таркиб ҳамда тактика танласа, Арсен Венгер шогирдлари сўнгги илинжларидан ҳам айрилишлари мумкин. Конте эса ўзига хос натижа қайд этган бўлади.

АЛАМЗАДА ВЕНГЕРНИНГ УМИДИ

Англия чемпионатидаги 4-ўрин армон бўлиб қолгач, Арсен Венгер ва “Арсенал” футболчиларининг кўз олди қоронғилашгани бор гап. Боиси бу омадсиз натижа “Арсенал”ни кейинги йили ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу “Арсенал”нинг узоқ йиллик анъанасига чек қўйди, яъни Лондон клуби анча йиллардан бери ЕЧЛга йўлланма олиб келаётганди. Аслида, “Арсенал” таркибида тарихда ҳам, ҳозир ҳам жуда кўп иқтидорли футболчилар ўйнаган. Бундай ўйинчилар билан катта ғалабаларга эриша олмаслик сабабини Венгердан бошқа ҳеч ким билмаса керак. Хусусан, жорий мавсумда ҳам Ўзил, Санчес, Уолкотт ва бошқа тажрибали футболчилар билан ўйнаган “Арсенал” якунда аввалгидан-да салбий натижа қайд этди. Хуллас, Венгернинг сўнгги умиди энди Англия кубоги финалидан. Аксига олиб, франциялик мутахассис мазкур ўйинда Петр Чехнинг хизматидан фойдалана олмас экан. Бу эса унинг вазифасини янада қийинлаштиради. Бироқ бу “Арсенал”да ҳеч қандай имконият йўқ, дегани эмас. “Арсенал” шу пайтга қадар ҳам “Челси” мағлуб этиб келган. Бу сафар ҳам бу ишни уддаласа бўлади. Фақат бунинг учун тўғри тактика, ўринли таркиб ва омад керак бўлади.

Демак, барчангизни бугунги футбол оқшомига таклиф этамиз (айтганча, мазкур ўйин ва Испания кубоги финали Россиянинг “Футбол 1” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади).

Манба: penalti.uz
Киритилди: 20:22, 27.05.2017.
Ўқилди: 4646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.