Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Илҳом Мўминжонов: “Вазиятлардан фойдалана олмаслик дурангни таъминлади”

Баҳо:
+ | -

Олий лига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (1:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини айтди.

«Бугунги ўйин дуранг натижага мос бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланилганида “Бунёдкор” ҳам, “Навбаҳор” ҳам якунда ғалаба қозониши мумкин эди. Лекин, якунда ғалаба қозониш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ҳар бир мураббий якунига етган учрашувдан сўнг олий лига тақвими ва мусобақа жадвалига назар ташлайди. Бугунги дуранг натижадан кейин ҳам жамоамиз мусобақа жадвалидаги мавқеини сақлаб қолди. Олдимизда яна учта ўйин бор. Навбатдаги учрашувларда ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилиб, биринчи даврани кучли бешталикда якунлашга ҳаракат қиламиз. Ҳакамлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Футболчиларимизни “Бунёдкор” жарима майдончаси ичида йиқилишлари кўп кузатилди. Цейтлин мамлакатимизнинг тажрибали ҳакамларидан бири саналади. Шундай экан унинг чиқарган қарорлари тўғри бўлди деб ўйлайман. Агарда қоида бузилганида рақиб дарвозасига пенальти белгиланарди. Ўйинчиларимиз гол уриш учун астойдил интилишди. Шу сабабли, улар ҳакамлардан пенальти белгилашни ҳам сўрашди. Бу футбол, ҳакамларга баҳо қўя олмайман. Ҳаётда ҳамма адашади. Битта ўйин билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Айни пайтда бор эътиборимизни 31 май куни “Нефтчи”га қарши кубокдаги жавоб ўйинига қаратамиз. Шундан сўнг тўрт кунлик таътилга чиқиб биринчи давранинг сўнгги учрашувларига тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Охирги ўйинларда максимал даражада очколар тўплаб, мусобақа жадвалидаги мавқеимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Бугун асосий таркибнинг беш нафар футболчини йўқлиги билинди. Шунга қарамай, майдонда ҳаракат қилган футболчиларимизга раҳмат айтаман. Айни пайтдаги ўйинчилар билан “Навбаҳор” бунданда яхши ўйин кўрсатиши лозим. Етакчиларимиз секин-аста сафга қўшилишади. Энг асосийси эртадан машғулотларга Ойбек Қиличев қўшилади. Мамлакат кубогида раҳбарият томонидан максимал натижани қайд этиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир мураббий ва футболчи мамлакат кубогида ғолиб чиқиш ва ҳеч бўлмаганда финалга чиқишни орзу қилади. Шундай экан бизни ҳам кубокда ғолиб чиқиш ниятимиз бор» - деди Мўминжонов. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:26, 27.05.2017.
Ўқилди: 3411 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик