Бразилия чемпионатининг 3-тур ўйинларидан сўнг, «Шапекоэнсе» клуби пешқадамликни қўлга киритди.
Сўнгги турда жамоа «Аваи» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа жадвалида 1-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрь ойида Колумбияда юз берган авиаҳалокатда «Шапекоэнсе» деярли барча аъзосидан айрилган эди. Шундан сўнг жамоа тўлиғича қайтадан шакллантирилди.