«Порту» дарвозабони Икер Касильяс Франция чемпионатига ўтиши мумкин.
RMC хабарига кўра, «Марсель» 36 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Провансал клубининг спорт директори Андони Субисаррета Касильяс билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзоланишини истамоқда.
Аввалроқ, «Порту» Касильясни «ПСЖ» клубига таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди.