Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Миржалол Қосимов: “Ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик” (+видео)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогидан ўрин олган "Бунёдкор” – “Шўртан” (3:0) учрашувидан кейин “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини айтди.

"Учрашувни ўзимиз истагандек ўтказдик. Чизиқлар орасидаги боғлиқлик, тезкор ва прессинг футбол яхши чиқди. Ҳисобдан ҳам қониқдик. Бироқ вазиятларни голга айлантиришда яна ҳам аниқ ўйнашимиз керак. Аввалги матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтган эдим, гол уриш борасидаги статистикамиз мақтанарли эмас. Бу борада ишлашда давом этамиз. Жамоа олдига Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Бу борадаги энг яқин йўл – мамлакат кубоги. Шундай экан, кубокдаги ҳар бир баҳсда жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Қолаверса, чемпионатдаги ўйинларимизда ҳам керакли очколарни жамғаришимиз даркор. Илгарилари жамоа кучига ўрта чизиққа назар солиб баҳо бериларди. Ҳозир эса бу ҳолат заҳира ўриндиғига қараб аниқланмоқда. Захира ўриндиғимиз жуда қисқа. Давралар оралиғида имкон қадар таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Рақобатни кучайтирмас эканмиз, ўйинимизни ҳам ўзгартира олмаймиз", - деди Миржалол Қосимов.

 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:52, 01.06.2017.
Ўқилди: 5017 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик