«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар клуб таркибида узоқ йиллар давомида тўп сурмоқчи эканини айтди.
«Челси»да ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Дунёнинг энг зўр клубларидан бирида ўйнаяпман ва унинг таркибида кўп йиллар давомида қолмоқчиман. Ҳамма нарсадан кўнглим тўқ. Бу ерда қанчалик бахтиёр эканимни ўйин пайтида кўришингиз мумкин.
Кейинги мавсумда Чемпиолнлар лигасида ўйнаймиз. Бундан ташқари Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилмоқчимиз. Бу қийин бўлади, аммо мухлислар биздан шуни кутмоқда. Ҳозир эса таътил ҳақида ўйлаш вақти келди» - деди Азар Mirror хабарида.