Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Уэйн Руни: «Келажагим? Яна озгина кутайлик» (интервью)

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Уэйн Руни катта эҳтимолки, жамоа билан Европа Лигаси ғолиби сифатида хайрлашади. Шунинг учундир, Стокгольмдаги ютуқ унга кучли хурсандчилик улашди, ўз навбатида, ўйин теграсидаги воқеликлар ҳам фахрий футболчига қаттиқ таъсир қилди:

«Табиийки, бағоят бахтиёрмиз, ЕЛ кубоги ҳам ҳар қандай мукофот каби қадрлидир. Бу айниқса, мухлислар учун алоҳида аҳамият касб этади. Аммо мотам куни майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатишда анча қийналганимиз ҳам рост. Ахир финал арафасида Манчестерда даҳшатли фожиа рўй бериб, кўпчилик яқинлари, оиласи ва дўстларидан айрилди. Яна кимлардир жиддий жароҳатланди. Йигитлар билан маслаҳатлашиб, биринчи голни ҳаётдан кўз юмганлар ва иккинчисини мудҳиш воқеадан азият чекканларга бағишладик. Биз бутун Англия учун оғир кунда халқимиз билан биргамиз».

- «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» вакиллари қурбонлар яқинларини биргаликда қўллаб-қувватлашди.

- Ҳа, ахир ҳозир аввало, теракт оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар ва уларнинг яқинлари ҳақида ўйлаш керак. Бошқа масалалар шунчаки, иккинчи даражали. Демакки, бу каби даҳшатли воқеалар рўй берганида, футбол ҳам секингина ортга сурилади, ундаги ўзига хос рақиблик муносабати ўз аҳамиятини йўқотади, ҳисоб. Хуллас, «Юнайтед» ва «Сити»нинг бирлашишида ғайритабиийлик йўқ.

- Умуман, Европа Лигасидаги ғалаба жамоангиз учун нечоғли муҳим эди?

- Биринчидан, соврин ютиш доимо ёқимли. Иккинчидан, ЕЛдаги ғалаба туфайли Чемпионлар Лигасига йўл очдик. Мисол учун, фантастик мавсумни ўтказган «Тоттенхэм» чемпионатда 2-ўринни эгаллади, аммо бирор соврин ютгани йўқ. Энди таққосланг, биз худди «тақачилар» каби ЧЛнинг янги мавсумида курашни гуруҳ босқичидан бошлаймиз.

- Хўш, «Манчестер Юнайтед» мабодо бу сафар ҳам Чемпионлар Лигасидан четда қолганида, нима бўларди...?

- Тасаввур қилиш ҳам қўрқинчли. ЧЛда иштирок этиш «МЮ» учун нақадар муҳимлиги барчага аён. Охирги 3-4та интервьюда Стокгольм финалини ўз фойдамизга ҳал қилишимиз шартлигини бежиз қайта-қайта такрорлаганим йўқ. Оддий айтганда, ўйинда ғалаба қозонишга маҳкум эдик ва муҳими, буни уддаладик.

- Моуриньонинг финал ўйинларида бунчалик омадли эканлигида қандайдир сир борми?

- Ўйлайманки, унинг сири оддий: шунчаки, қандай ғалаба қозонишни жуда яхши билади. Доимо шундай бўлган. Моуриньо ҳар бир ҳал қилувчи ўйин арафасида шундай тетик кўринадики, ҳеч ким уни енголмайдигандек туюлади. Табиийки, мураббийнинг ҳолати футболчиларга ҳам ижобий таъсир қилади. Ҳа, Жозенинг асосий сири унинг ишончли нигоҳида яширинган бўлса, ажабмас.

- Охирги финалга қаратилган тайёргарлик жараёни аввалгиларидан нечоғли фарқланди?

- Кўпчилик тахмин қилгандек, бу масалада фарқ катта эмас. Тўғри, янгиликлар бор эди, албатта. Ўзи тайёргарлик ишларида доимо нимадир ўзгариб туради. Бунда ўйиннинг финал ёки одатий тақвим учрашуви эканлиги ортиқча аҳамият касб этмайди. Хусусан, Швецияга йўл олиш арафасида ҳам машғулотларда баъзи ўзгаришлар кузатилган бўлсада, қандайдир ноодатий нарса билан шуғулланганимиз йўқ.

- Халқаро турнирдаги ғалабага қарамай, жамоага сэр Алекс Фергюсон етишмаётгани кўп бора таъкидланмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Натижаларни назарда тутсак, баҳслашиш қийин: охирги йиллар чемпионатда кучли тўртликдан жой олиш уддасидан чиқолмаяпмиз. Сэр Алекс даврида эса бунақаси кузатилмасди. Ишончим комил, у «МЮ» ҳаётида ниҳоят катта роль бажарарди.

- Жон Терри яқинда «Челси» таркибида охирги марта майдонга тушди. Шу маънода айтсак, сизнинг «МЮ»даги хайрлашув учрашувингиз қачон бўлади?

- Билмадим! Очиқ гап - бу масалада аниқ маълумотга эга эмасман. Умуман, айни ҳозир кетиш ёки қолиш хусусида ҳаттоки, ўйлашни ҳам хоҳламайман. Чунончи, шу кунларда мен учун энг муҳими - оила даврасида бўлиш.

- Айтингчи, Моуриньо билан ўз келажагингиз масаласида алоҳида гаплашиш ниятингиз борми ва қачон шундай қилмоқчисиз?

- Бунисини ҳам билмайман. Ҳар ҳолда, бундай учрашувни режалаштирган эмасмиз. Бу борада фақат бир гапни айтишим мумкин: Жозе жамоа билан хайрлашишимни истамайди.

- Келажак хусусидаги якуний қарорингиз «МЮ»нинг ёзги трансферлар бозорида амалга оширадиган харидларига ҳам бевосита боғлиқ бўлса керак.

- Йўқ, трансферлар кўлами мутлақо таъсир қилмайди. Зеро, барчасини аввало, фақат ўз ҳолатимга қараб, ҳал қиламан. Ўйлайманки, кейинги ҳафталар якуний тўхтамга келаман. Келинг, яна озгина сабр қилайлик.

- Якунланган мавсумнинг сезиларли қисмида майдонга тушмадингиз. Наҳотки, етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганингиз якуний қарорингизга таъсир қилмаса?

- Алоҳида таъкидлайман, биринчи навбатда - жамоавий футболчиман. Охирги мавсумда кўпинча таркибга кирмаганимдан ортиқча ҳайратланганим ҳам йўқ. Бу Жозе Моуриньонинг қарори. Ҳаммаси оддий: мураббий хизматимга эҳтиёж сезса, албатта, майдонга туширади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:05, 04.06.2017.
Ўқилди: 5149 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.