Кириш Регистрация

"Машъал" назорат баҳсида "Насаф"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Машъал» клуби Муборакда «Насаф»га қарши назорат баҳсида майдонга тушиб, иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда “Насаф” бир қанча имкониятларга эга бўлса-да, гол уришни уддасидан чиқолмади. Танаффусдан кейин «Машъал» баҳс тизгинини тўлиқ ўз назоратига олди. Учрашувнинг 54-дақиқасида ҳакам “Насаф” дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Зафар Тўраев уни қойилмақом қилиб ижро этди ва Қувватовни ожиз қолдирди - 1:0.

Голдан кейин «Машъал» қарши ҳужумни кучайтирди ва 69-дақиқада иккинчи голни ҳам урди. Марадона Сафаров ўнг қанотадан кириб келиб, аввалига Қувватовни, кейин икки ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол этди.

Назорат баҳси
08.06.2017. Муборак. “Б.Вафоев” марказий стадиони. 
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 2:0 (0:0)
Голлар: Зафар Тўраев, 55’-1:0, Марадона Сафаров, 76’-2:0
Бош ҳакам: Наим Қосимов (Қарши)
Қанот ҳакамлари: Артём Калинин (Қарши), Фарход Усмонов (Қарши).
Назоратчи: Асрор Хаджаев (Қарши).
”Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов (30.Ботир Носиров 46), 2.Искандар Шойқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Ҳумоюн Муртазоев (90. Зафар Тўраев 46), 13.Шахзод Шайманов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 22.Бобир Қосимов,( 6.Сардор Абдураимов 46) 77. Абдулоҳ Олимов, 16. Марадона Сафаров (19.Зоҳир Қўзибоев 46).
Захира: 53.Раҳимжон Давронов, 17.Владислав Павленко, 28.Аббос Амонов, 23.Кенжа Тўраев.
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умиджон Эргашев 58), 4.Мақсуд Каримов (22.Игорь Голбан 58), 8.Сирожиддин Қўзиев (16.Ғолиб Ғайбуллаев 65), 9.Дилшод Хушбаков, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Ислом Кенжабоев, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов (18.Баҳром Абдураҳимов 46), 31.Сайдулло Раҳматов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов (69.Драган Черан 65).
Огоҳлантириш: Искандар Шойқулов 45, Аббос Шодмонов 75 - Игорь Голбан 64, Дониёр Нарзуллаев 78.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:57, 09.06.2017.
Ўқилди: 2815 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик