Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Сардор Рашидов трансфер бозорида 2 миллион евро, Лобанов эса 300 мингга қимматлашди

Баҳо:
+-1 | -

Германиянинг Transfermarkt.de сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг янги трансфер баҳоларини эълон қилди, деб ёзди «Эрудит Спорт» нашри. Унда бош жамоанинг бир қатор футболчилари ўз нархини кўтариб олганини, яна аксарида пасайиш кузатилганини кўриш мумкин.

Қуйида трансфер баҳоси кўтарилган футболчилар ҳақида маълумот берилади.

Сардор Рашидов
Клуби: «Ал-Жаиш» (Қатар)
2016 йил —1,3 миллион евро
2017 йил —2 миллион евро
Қимматлашди — 700 минг евро
Сўнгги бир йил давомида трансфер баҳоси энг катта ўсишга эришган ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов бўлди. 26 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўтган йили Ўзбекистон терма жамоасида ҳам, клуби «Ал-Жаиш»да ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Қатарликлар сафида тўпурарлар қаторидан жой олиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар бора олди. Ўйин борасида ҳам, трансфер нархи борасида ҳам ҳали яна ўсиши кутилаётган Рашидов бугунги кунга келиб Виталий Денисов ва Одил Аҳмедовдан кейинги Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо учинчи футболчиси бўлиб турибди.

Темурхўжа Абдухолиқов
Клуби: «Ас-Сайлия» (Қатар)
2016 йил — 600 минг евро
2017 йил — 1 миллион евро
Қимматлашди — 400 минг евро
Ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган Темурхўжа Абдухолиқов «Локомотив»дан Қатарнинг «Ас-Сайлия» клубига ўтиб адашмади. Олий Лига тўпурари сифатида таҳлилчилар томонидан 600 минг евро дея баҳоланган 26 ёшли ҳужумчи, Қатар Супер лигасидаги фаолиятини ҳам голлар уриш билан бошлаб, ўзини кўрсата олди. Легионерга айлангач, миллий терма жамоадан ҳам таклиф олаётган Темурхўжанинг бугунги трансфер баҳоси 1 миллион евро. Термадаги рақобатчиси Игорь Сергеев 400 минг еврога арзонлашган бир пайтда, Абдухолиқовнинг трансфер нархи шунчага қимматлашган.

Александр Лобанов
Клуби: «Пахтакор»
2016 йил — 300 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Қимматлашди — 300 минг евро
Самвел Бабаян томонидан бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли посбонига айлантирилган Александр Лобанов Эрондаги муваффақиятсиз мавсумидан кейин трансфер баҳосини кўтаришга эришди. Ўтган йили 300 минг еврога баҳоланган Лобановнинг трансфер қиймати бир йил ичида яна 300 минг еврогача «тош боса олди» ва 600 минг еврога айланди. Дарвозабоннинг трансфер баҳоси ошишига «Пахтакор»даги ўйинлари эмас, асосан миллий терма жамоа дарвозасини мунтазам қўриқлаётгани сабаблиги сир эмас.

Элдор Шомуродов
Клуби: «Бунёдкор»
2016 йил — 300 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Қимматлашди — 300 минг евро
Ёш футболчилар орасидан бу борадаги энг яхши кўрсаткич Элдор Шомуродовга тегишли бўлди. Ўтган мавсумда www.трансфермаркт.де сайти томонидан 300 минг еврога баҳоланган 21 ёшли «Бунёдкор» футболчиси клуби сафида Олий Лига ва ОЧЛ баҳсларида, миллий терма жамоамиз сафида эса ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида майдонга тушиб, мутахассислар эътиборида бўлди. Муҳим паллаларда Шомуродовнинг ишончни оқлагани унинг трансфер баҳосига ижобий таъсир этган ва Элдорнниг трансфер нархи 300 минг еврога ошиб, ҳозирда 600 минг еврони ташкил этмоқда.

Жалолиддин Машарипов
Клуби: «Локомотив»
2016 йил — 250 минг евро
2017 йил — 450 минг евро
Қимматлашди — 200 минг евро
Тобора Олий лиганинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида Ўзбекистон термасидан ҳам чақирув олаётган Жалолиддин Машариповнинг ўйини билан параллел равишда трансфер баҳоси ҳам ўсмоқда. Ўтган мавсумда 250 минг еврога баҳоланган 23 ёшли футболчининг ижара асосида «Локомотив» сафида ОЧЛ ўйинларида ўзини кўрсатиши унинг қийматини яна 200 минг еврога оширди ва ажойиб техникага эга ярим ҳимоячининг трансфер қиймати бугунги кунда 450 минг еврони ташкил этмоқда.

Марат Бикмаев
Клуби: «Локомотив»
2016 йил — 450 минг евро
2017 йил — 600 минг евро
Қимматлашди — 150 минг евро
2000 йиллар бошида «Пахтакор» сафида порлаб чиққан Марат Бикмаев ҳозирда фаолиятидаги «иккинчи ёшлиги»ни ўтказмоқда. 31 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда «темирйўлчилар»га иккита совринни қўлга киритишда ёрдам берган бўлса, бу йил Олий лиганинг энг яхши тўпурари сифатида жамоасини чемпионлик сари дадил бошламоқда. Одатда футболчиларнинг трансфер баҳоси 30 ёшдан кейин «шўнғиш»ни бошласа-да, Бикмаевда бунинг акси кузатилмоқда. Марат 31 ёшида фаолиятидаги энг яхши сермаҳсулликни кўрсатиб, «Локомотив»нинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, терма жамоанинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларида гол ҳам урди. Бундай натижалар унинг трансфер баҳоси ошишини — 450 мингдан 600 минг еврогача кўтарилишини таъминлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:29, 09.06.2017.
Ўқилди: 21560 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.