Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Бу йилги Чемпионлар лигасининг энг ярамас ўйинчиси ким?

Баҳо:
+-1 | -

“Реал Мадрид” Чемпионлар лигасини 2 марта кетма-кет ютган биринчи жамоага айланди. “Реал” — “Юве” (4:1) ўйини нафақат рекорд билан эсда қолади. Бу финалдан сўнг “Олтин тўп” яна Криштиану Роналдуга насиб этиши кундек равшан бўлди, Европа футболи ярамас футболчини топиб олди, Флорентино Перес эса Зиданни жаҳоннинг энг яхши мураббийи дея мақтади.

Зидан

Бу қизиқ ҳолат: жаҳон футболи топ-мураббийлари олдида бирон маротаба Зидан исми тилга олинмади, у эса икки марта кетма-кет Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқда, бироқ ҳамма ҳам айта олмайди бунинг сири нимадалигини. Зинедин Зидан тактика бўйича даҳо бўлмаса-да, бироқ жамоани руҳлантириш бўйича тенгсиз эканлигини ҳаммага исботлади. Олқишларга сазовор ҳолат. Қаердандир иқтидорли ўйинчиларни топади, уни катта саҳнага чиқариб, ҳамма танитади. Яна у юлдузлар билан ишлай олади, бу эса “Реал”дек жамоага жуда ҳам зарур бўлган ҳолат.

Манжукичнинг голи

Агар ўйинни олиб қарайдиган бўлсак, “Юве” мўжиза туфайли “Реал”ни ютиши мумкин эди. 27-дақиқага келиб бунга умид бордек эди, чунки Манжукичнинг голини бошқача ҳам атаб бўлмайди. “Кекса синёра”ликар 3 та пас эвазига жарима майдончасига кириб, Манжукичнинг ажойиб голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Бироқ бу гол “Реал”ни кубоксиз қолдиришга камлик қилди. Бу гол чиройи эвазига ҳали кўп йиллар финалда урган голлар безаги бўлиб туради.

КР7 – яна энг кучли

Ярим йил ўтар-ўтмас, Роналду кейинги “Олтин тўп”га даъвогар. Унинг статистикаси айтиб турибди: Испания чемпионати, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Чемпионлар лигаси тўпурари. Унинг финалда урган иккита голи “Юве”ни руҳан синдирди ва ўйинни ғалабагача олиб кетиш қолганди, холос. Устига-устак агар 2-июлда Россияда Конфедератсиялар кубогида чемпионликни нишонласа, бу сўзсиз “Олтин тўп” эгаси дегани. Месси нима эвазига Роналдудан ўтишини ҳеч ким билмайди, ҳатто Леонинг ўзи ҳам.

Серхио Рамос – Жаҳон футболи ярамаси

84-дақиқа, “Реал” ўйинда ишончли тарзда олдинда бормоқда, қўл-оёғи боғланган “Юве” аста-секин ҳаракатланиб турганди, вақт миллари эса “Реал”ни кубокка яқинлаштираётган пайт эди. Тўсатдан Серхио Рамос спектакл ўйнади ва мухлисларни зерикишдан сақлаб қолди. Хуан Куадрадо тўпни олиш учун бораётганди, йўл-йўлакай Серхионинг оёғини аста босди. Рамос дарҳол майдонга ётди ва ҳатто тез ёрдам унга ёрдам бера олмайдигандек чайқалишни бошлади. Оқибатда Куадрадо иккинчи сариқ картичкани олди ва майдонни тарк этди, Серхио эса ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни давом эттирди.

“Агар мен ўғлимнинг олдида шу ишни қилганимда, биласизми, нима бўларди? Мен ўғлимнинг кўзига қарай олмасдим”, – дея айтиб ўтди Рио Фердинанд. Қолган ҳамма одамлар ҳам мана шу фикрда эдилар. Серхио Рамос эса бу гапларга тупурган ҳолда кубокни кўтарганча хурсандчилик қилди.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 20:59, 10.06.2017.
Ўқилди: 34986 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.