Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Клублар ичида энг қимматбаҳоси - «Манчестер Юнайтед»ми?

Баҳо:
+ | -

Бизнес-консалтинг компаниялари халқаро тармоғи - KPMG анъанавий изланиш-таҳлиллари натижасини эълон қилди. Аниқроқ айтсак, Европадаги етакчи футбол клублари нархи асосида тузилган рейтингни. Бу сафарги таҳлилда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатигача бўлган маълумотлар инобатга олинган. Демакки, клубларнинг охирги мавсумдаги ютуқларига эътибор қаратилмаган.

Клуб нархи «молиявий мультипликатор даромад» усули асосида чиқарилган. Бунда ташкилот баҳоси маҳсулотлар сотуви ёки хизмат кўрсатишдан тушадиган даромадга қараб белгиланади. Рўйхатга «кўҳна қитъа»нинг энг қимматбаҳо 32та клуби киритилган. Уларнинг умумий нархи 29,9 миллиард еврога тенг. Бу сумма бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 14 фоиз кўпдир. Шундай экан, футбол бозорида сезиларли ўсиш қайд этилган.

Рейтингни «Манчестер Юнайтед» бошқариб боряпти. Айтиш жоиз, у нарх масаласида 3 миллиард евролик довондан ошган биринчи клуб бўлди. Европа Чемпионлар Лигаси-2016|2017 финалида ўйнаган «Реал»  (2,9 миллиард евро) ва «Ювентус»  (1,2 миллиард евро) тегишлича 2-3-қаторлардан жой олди.

Диққатни тортадиган томони, энг қимматбаҳолар рейтингининг юқори ўнталигида Англиядан нақ 6та жамоа бор. Чунончи, «Тоттенхэм»  Франциянинг ягона вакили - «ПСЖ»ни топ-10дан чиқариб юборди. Шунинг баробарида яна бир қизиқарли ўзгариш шуки, «Манчестер Сити» рейтингда «Арсенал»дан ўзиб кетди.

Аввалги мавсум Англия премьер-лигасида катта шов-шув кўтариб, чемпионликка эришган «Лестер» эса нафақат 32та энг қимматбаҳо жамоа орасига қўшилди, балки дарҳол 16-ўринга кўтарилди. Шунингдек, «Атлетик» (Испания) ва «Бешиктош» (Туркия) клублари ҳам илк марта элит рейтингга кирди.

32та мега-клуб фақат Европанинг кучли 5та лигаси (Англия, Германия, Испания, Италия ва Франция)дангина танлаб олинмаган. Чунончи,  «Бешиктош»дан ташқари, «Галатасарой», «Фенербахче» (Туркия), «Бенфика» (Португалия), «Аякс» ва ПСВ (Голландия) жамоалари ҳам нархи баландлар орасига суқулди.

Ҳа, рейтингда Англия клублари чинакамига етакчи мақомида. Аммо фақат Испанияда баҳоси 2 миллиард евродан баланд 2та жамоа бор - «Реал» ва «Барселона». Қолаверса, «Атлетико»нинг нархи бирданига 34 фоиз ошди. «Севилья» баҳосига боғлиқ ўсиш бундан ҳам баланд - 44 фоиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:50, 11.06.2017.
Ўқилди: 6607 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.