«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан гаплашиб олди.
Don Balon хабарига кўра, футболчилар 9 июнь куни ўтказилган Аргентина – Бразилия (1:0) ўртоқлик ўйинидан сўнг суҳбатлашиб олган. Коутиньо Мессига «Ливерпуль» клубини тарк этиш нияти йўқлигини, аммо, агар «Барселона» чақирадиган бўлса, фикрини ўзгартириши мумкинлигини билдирган.
Ўтган мавсумда Коутиньо ливерпулликлар таркибида 36 ўйин ўтказиб, 14та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.