Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Битта-битта морожний еб қайтиб келишса ҳам рози эдик»

Баҳо:
+ | -

Мархум Хожибой Тожибоев футбол ҳақида жуда кўп гапирардилар.  У кишининг футболга бағишланган айрим ҳазилларни сиз мухлисларга хавола қиламиз. 

***

Биз ҳам рози эдик:  терма жамоамизни тантанали равишда кузатсак,  улар Германияга қўнишса. . .  Ўйин ўйнамаса ҳам майлийди. . .  Ўша ерда битта-битта морожний еб қайтиб келишса ҳам рози эдик. . .  Ўзимизни аеропортга ҳам чиқа олишмадику.

***

Португалияда Европа чемпионати бўлди.  Буёқда Грецияда Олимпиада ўйинлари бўлди.  Қолаверса кўрган бўлсанглар Хитойда Осиё чемпионати бўлди.  Бизни йигитларимиз зўр ўйнашди.  Ўйиннинг ярмидан қайтиб келишди.

***

Кўрган бўлсанглар Зиданни ҳеч қанақа айби йўқ эди.  Майдонни бир четида мана бундай кетётувди.  Орқада италиялик футболчи келаётганди.  Шу бир нарса-бир нарса деб қўйдида.  У эшитиб қолди.  Биз эшитмадик.  «Нима?»,  деди.  «Бир нарса дедингми?»,  деди.  Кўкрагига лазерни тўғрилаб «жирқ» этиб калла қўйган эди италиялик футболчи чала сўйилган хўроздай питирлади-қолди.

Эртаси куни италияни чемпион бўгани ҳаммани эсидан чиқиб кетиб,  у ёққа қарасанг ҳам Зидан калла қўйятган бўлади бу каналга осанг ҳам калла қўйятган бўлади.  Ҳақиқатдан ҳам Зидан ўзбеклигини исботлади,  аҳир у Зайниддинда,  ўзбекда. 

***

Яқинда Россиядан зўр тренер олиб келишибди.  Зўр эмишу,  манга чўта уни фамилияси ёқмияпти.  Падазрителний фамилия.  Фамилияни қаранг:  Непомняшиймиш.  Ҳеч нарсани эслолмасмишда.  «А сиз Африкадан Камерун деган жамоани топиб олиб,  Жаҳон Чемпионатига олиб чиққансиз.  Бутун дунё Камерунга балеет қилган Биз ҳам шундай.  Ўша сизсиз.  Это же вы?» дейишса,  «Это разве я был?» дермиш.  «Да,  это же вы»,  дейишса «Чота не помню,  ребята», дермиш.  Энди Ўзбекистонга келиб нимани эслайди,  ҳайронман.

***

Бизни футболчиларимиз голдан кейинги вазиятларни зўр ўхштишадида.  Ривалдога ўхшаб манавунақалардан қип қоладимией.  Ёки Зиданга ўхшаб ўзини чимни устига отиб юборадимией.  Бунақаларни зўр ўхшатишади.  Ўтган йили «Пахтакор» билан «Нефтчи»ни ўйинини кўрдим.  «Пахтакор»дан биттаси гол уриб,  югуриб қочиб қолди.  Орқасидан ўнтаси қувиб кетди.  Етолмади лекин.  Пахтакор стадионини айланиб чиқди.  Қўлларини ён тарафга ёзди,  учолмади лекин.  Шунда бирдан эсига тушиб қолдику.  Зўр футболчилар гол урса хурсандлигидан формасини ечиб яланғоч бўлволадику.  Уям ечиб футболкасини томошабинларга отмоқчи эди.  Стадион бўм-бўш.  Биронтаям томошабин йўқ.  Бўм-бўш.  Бир қатор солдатлар ўтиришибди. 

«Хой,  ука,  сани форманг бизга керакмас.  Ўзимизни формамиз бор.  Тез формангни кийиб тезроқ ўйна.  Иложи бўлса тезоқ тугат ўйинингни.  Бугун иш бор»,  деб қўяди.  Қанақа қилиб тез тугатсин,  45 минут ўйнаши керакку.

***

Бизни футболчиларимизда ошириш деган нарса йўқ.  Ўзим бўлсам дейдида.  Кўрдинг,  гол бўлмади.  Нимага қараб турибсан? Яна қайтадан бориб олиб келиб тепмайсанми,  гол бўлмайдими? Судялар билан тортишиб қоладимией бизни болалар.  «Кўзингни ўйиб оламан.  Нима деяпсан? Мани танияпсанми? Футболдан кейин гаплашиб қўяман сан билан».  Масалан,  судя қўрққанидан сариқ карточка кўрсатишга ҳаққи бор-да.  Судя сарқини кўрсатса,  футболчиларимиз унга қизил карточка кўрсатиб юборяпти.  Қаранг,  судялар чиқиб кетяпти.

***

Нега бизникилар ҳам стадионларни тўлдириб,  тутатиб ўтиришмади? Чунки бизни фанатларимиз бир ой олдин билади қайси команда ўйнайдию,  ҳисоб неччи бўлишини.  Фол очадида.

   -Э,  нима қиласан бориб? Барибир 2:1 бўлади, - дейди.

   -Қаёқдан биласан?-деса,

   -Эшитдик-да, дейди. 

   Қаранг,  ростан ҳам 2: 1 бўладией. . .

***

   Биттаси иккинчисига:

   -Оғайни шу Каспаров билан Карпов ўйнаркан.  Ким ютаркан-а?-деса,  униси:

   -Билмадим,  мен футболга қизиқмаймнан,  деган экан.

   Футбол билан шахматни фарқига бормасдик.

***

Давоми>>

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:05, 12.06.2017.
Ўқилди: 7488 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.