Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Жаноб Бабаян, …!

Баҳо:
+ | -

Бугунги ўйинда бизга ғалаба керак. Бошқа ҳисоб қониқтирмайди. Терма жамоамиз Эронда ғалаба қозониши шарт, акс ҳолда, жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятимиз кескин равишда тушиб кетади. Ютмасак бўлмайди.

Мана шундай гаплар айтаётганингизда, албатта, Эроннинг кучли терма жамоа экани, ўша тўрт йил олдинги Бақоевнинг голидан кейин “Озоди”да ҳеч ким уларга гол ура олмаётганини, улар мундиалга тўғридан тўғри йўлланма олишга яқин турганини айтишади. Аслида, у ерда дуранг ўйнаб келиш ҳам ва ҳатто кичик ҳисобда мағлубиятга учраш ҳам, худдики, мураббий ва футболчиларимизни танқид қилишга ҳаққимиз йўқдек, кўринади. Қайси бири тўғри?

Ҳар қандай турнирга жамоа ва унинг мухлисларининг хос муносабати бўлади. Масалан. УЕФА га ўтиш кераклиги ҳақида бонг урадиган мухлислар иддао сифатида, атиги уч ўйин учун бутун умр ЖЧ га ҳаракат қилишдан кўра, ҳар йили жаҳон футболи грандлари билан ўйнаш яхшироқ эканини айтишади. ОФК чилар эса, бу ўйинларда азарт йўқлигини, асосийси нима учундир курашиш ва мақсадга эришиш, агар УЕФА да бўлсак ўша мақсадларга эришишимиз қийинлиги ҳақида гапиришади. Мана шу ерда асосий фарқ ўртага чиқади, ҳар қанча уринмайлик қозоқ мухлисининг бугунги саралаш ўйинлари бўлган муносабатини тўлиқ англаб етолмаймиз танамизда. Улар жаҳон чемпионатига чиқа олмасликларини яхши биладилар, улар учун ҳар бир ўйин ўзига хос чўққи, вазифа, мақсад. Рақиб Португалия, мақсад ўша ўйинда ғалаба қозониш ёки дуранг ўйнаш, камида кураш тақдим этиш. Вазифа ўйиндан кейин тугайди ва кейинги вазифа, кейинги рақиб билан ўйин ҳисобланади. Масалан, 1-турда қозоқлар ўз майдонларида Испанияни ютиб қўйишса, “ух, энди ЖЧ га чиқиш учун имкониятимиз ошиб кетди” демайдилар, ўша алоҳида вазифа уддаланганини байрам қиладилар. Улардан финал босқичларига чиқиш учун қачон қанча очко етмай қолганини сўраманг, лекин Сербия устидан қозонилган ғалаба, Бельгиядаги дуранг каби алоҳида тарихий натижаларни ёддан айтиб берадилар. Улар учун турнир мотивацияси йўқ, алоҳида учрашувлар бор. Албатта бундай жамоалар нафақат Европада, балки Осиёда ҳам бор.

Агар шу томондан келсак, терма жамоамизга мундиалга чиқиш вазифаси қўйилган. ЎФФ раҳбарияти ҳам, мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам бу ҳақида гапиришган. Бошқа ҳар қандай якун муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади, бу аниқ. Агар мундиалга чиқиш учун Испанияни ютишга тўғри келса, ўша ўйинга ҳам ғалаба қозониш учун тушиш шарт бўлиб қоларди. Чунки муносабат рақибдан эмас, мақсаддан келиб чиқиб белгиланиши шарт.

Жаноб Корея билан сафардаги ўйинни яхши эслайман. Эсингизда бўлса, ўшанда анча вақт ҳисобда олдинда борганмиз. Кейин мезбонлар вазиятни ўнглаб, ғалаба қозонишди. Ўшанда ғалабага яқин келганимиз, ғалабага мос бўлганимиз ҳақидаги фикрларга қўшилмаганман. Бунга биргина омил таъсир қилган: корейслар ҳисобда олдинга чиқиб олгач, кейинги дақиқаларда футболчиларимиз бор кучи билан ҳужумга ташланмади, ўйинни қутқаришга ҳаракат қилмади. Бунга кучи ҳам етмади. Демак, аслида ҳисобни очганимиз вазиятдан келиб чиқиб амалга ошган, агар ўхшаб қолганида, ҳимояда хато қилмаганимизда ютардик, аммо бу айнан ғалаба учун борганимиз, шунга пойдевор қўйилгани учун мақсадга эришган бўлиб чиқмасдик.

Мен бугунги ўйинни ҳам вазият пойлаб ўтказишимизни истамайман. Эронга айнан ғалаба қозониш режаси билан ўйнашимизни истайман. Шундан умид қиламан.

Жаноб Бабаян, рақиб кимлигидан, қаерда тўп суришимиздан қатъи назар ғалаба қозонишимиз шарт.

Ахир бу Эрон, дуранг ҳам яхши натижа, дейилса, айтаман, Эронда ғалаба қозонишни шарт ҳолатга келтириб қўйган ўзингиз, аввалги ўйинларда, ютишимиз шарт бўлган ўйинни юта олмаганингизда, “ҳали имконият бор” деб, бахона қилганингизда, айнан бугунги ўйинни ҳам назарда тутгансиз-ку, тўғрими? Демак, майдонга тушинг ва ўша имкониятни натижага айлантиринг. Агар Эронни Эронда ютишга азалдан ишонмаган бўлсангиз, демак, Сурияни ютиш учун жонни жабборга беришингиз лозим бўлган эди. Ўйиндан кейин имкониятлар ҳақида гапирмаслигингиз керак эди.

Дастлабки турларга ҳали имконият бор деб, охирги турларда, рақиб кучли эди-да, дейиш, бу сафар ўтмайди.

Қараб турамиз, агар айтайлик, ўйиннинг сўнгги дақиқалари бўлса-ю, ҳали дуранг ҳисоби сақланиб турган бўлса… Бирор футболчимиз аут олаётганда, алмаштирилаётганда, бурчак тўпи тепаётганда шошилмаса, ғалабадан бошқаси керак эмаслигини бизга хис қилдирмаса, кейинги ўйинларингизни кўришимиздан ҳам маъно қолмайди. Мундиалга чиқиш вазифаси ҳақида чўпчакларда ишонч тугайди.

Одатда, ўйин куни футболчиларимизнинг руҳини кўтариш, терма жамоа атрофида жипслашиш, фақат яхши гаплар, шеърлар ёзиш ҳақида айтилади. Футболчиларга босим юкламаслик талаб қилинади.

Йўқ!. Бу сафар ғалаба қозонишга мажбурсиз. Бунинг учун руҳингизни кўтариш, жипслашишга эхтиёж сезсангизлар, ўзингиз руҳингизни кўтаринг, ўзингиз жипслашинг. Ўзингиз ютинг!

Қаҳрамон Асланов

Манба: maydon.uz
Киритилди: 16:10, 12.06.2017.
Ўқилди: 9012 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.