Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 48 медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Қирғизистонда армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 18 та олтин, 13 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 16−18 ёш, 19−21 ёш ва имконияти чекланган эркаклар ва аёллар ўртасида армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида 48 та медални қўлга киритди. 5−12 июнь кунлари Бостерида (Қирғизистон) бўлиб ўтган мусобақада 16 давлатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоалари вакиллари 18 та олтин, 13 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий ҳисобда учинчи ўринга сазовор бўлди.

Имконияти чекланган спортчилар ўртасида Камола Абдураҳмонова (65 кг гача), Наргиза Азимова (+65 кг), Тўлқинжон Юлдашев (55 кг гача), Сардор Худойбердиев (60 кг гача) терма жамоа ғазнасига иккитадан олтин олиб келди.

16−18 ёш тоифасида Назокат Солиева (55 кг гача) икки карра шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, Ирода Қодирова (45 кг гача), Мухлиса Турсунбоева (50 кг гача), Бекзод Олимов (75 кг гача) ва Шамшод Эргашев (+80 кг) олтин медал соҳибларига айланди.

19−21 ёшдаги спортчилар ўртасида Дониёр Улашев (75 кг гача), шунингдек катталар ўртасида Муҳаммад Султонов (75 кг гача) ва Султон Нематуллаев (80 кг гача, иккита «олтин») ҳам Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 19:00, 14.06.2017.
Ўқилди: 4189 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик