Кириш Регистрация

Жасур Азимов: «Динамо» тўғри тактика сабаб «Нефтчи»ни ютди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 13-туридан ўрин олган «Нефтчи» - «Динамо» (2:3) учрашувида Самарқанд жамоасининг Фарғонадан ғалаба билан қайтишига Жасур Азимовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Дастлабки гол муаллифи ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фарғонада ҳеч қайси жамоага осон бўлмаслигини олдиндан билардик. Айниқса, айнан «Динамо» билан ўйиндан олдин «Нефтчи»да Вадим Абрамовнинг бош мураббийга айланиши ўйинга янада яхшироқ тайёргарлик кўришимиз кераклигини билдирарди. Шу боис мураббийларимиз 9 июнь куни Самарқандда ўтган «Сўғдиёна» билан баҳсда айнан «Нефтчи»га қарши жиддий тайёрлашди. Шу куни қарши ҳужум тактикасини синовдан ўтказишганди. Айнан ушбу тайёргарлик эвазига Фарғонада қарши ҳужум тактикасида яхши ўйин кўрсатиб, ғалабага эришдик.

- «Динамо» ғалабасини таъминлаган асосий жиҳат нима бўлди?

- Ўйлайманки, мураббийларимиз Абрамов жамоасига қарши тўғри тактика танлашгани ютуғимизни таъминлади. «Нефтчи»ни ўйин давомида тўпга эгалик қилиб, «Барселона» услубида, кичик паслар орқали ўйин кўрсатишини билардик. Шу боис, учрашув бошидан уларга ўйин бермасликка ҳаракат қилиб, кучли прессинг ва қарши ҳужумда тўп сурдик. Ўйин бошида гол урганимдан кейин, «Нефтчи» ҳужумкорликни янада оширди. Натижада қарши ҳужумлардан фойдаланиш имконияти вужудга келиб, Фарғонадан ғалаба билан қайтдик. Ғалабасиз сериямизга барҳам берганимиздан жуда хурсандмиз. Аммо, айтишим керакки, «Нефтчи» тўпга эгалик қилиб, катта босим ўтказди. Олдинда бизни «Локомотив» билан баҳс кутиб турибди. Ушбу ўйинда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:38, 15.06.2017.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик