Кириш Регистрация

Сентябрь ойида ЎФФ президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ташкилотда навбатдаги Конференция бўлиб ўтади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Конференция кун тартибидан ташкилот президентлиги учун сайлов ўрин олади. Сайлов ЎФФ раҳбарлик лавозимларида келгусида кимлар фаолият олиб боришига ҳам ойдинлик киритиб беради.

Конференция кун таритибида, шунингдек, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш масаласи, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурлар тузиб чиқиш ишлари бўлади.

Қайд этиш керак, ЎФФнинг амалдаги раҳбарияти бир неча соат аввал миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян ишдан кетмаслигини ва ўз лавозимида камида 5 сентябрга қадар қолишини маълум қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:28, 15.06.2017.
Ўқилди: 5106 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.