«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг қиммат трансфернинг бир қисмига айланиши мумкин.
Marca хабарига кўра, унинг нархи 400 млн еврога тенг. Уни харид қилмоқчи бўлган клуб «Реал»га 200 млн евро бериши, Роналдуга эса маош сифатида 200 млн евро тўлаши керак.
Европада унинг трансферини кўтара оладиган 2та клуб бор - ПСЖ ва Манчестер Юнайтед. Хитой клубларига кетиш эса Роналдунинг режаларидан ўрин олмаган.
Футболчининг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.