Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов жамоасини ўзгартирди.
Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубида ўйнаган ҳамюртимиз 15 июнь куни БААнинг “Ал-Жазира” клубига трансфер қилинди. Рашидов “Ал-Жазира” билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жазира” декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашади. Энди ҳамюртимиз ҳам бу мусобақада иштирок этиши мумкин.