"Бавария"нинг собиқ яримҳимоячиси Меҳмет Шоллнинг фикрича, мюнхенликлар 34 ёшли Франк Рибери ва 33 ёшли Арьен Роббен каби футболчиларга ўринбосар топиши керак.
Шолл бу ерда "Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчесни тилга олди.
"Роббен ва Рибери энди ёш ўйинчилар эмас. Дунёда уларнинг ўрнини боса оладиган бир ҳовуч футболчилар бор. Санчес ана шу ҳовучдаги футболчилардан. Улар бутун дунёда кам сонли бўлган алоҳида тоифага мансуб ўйинчилар", - дейди Шолл.













