Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Таэквондо. Никита Рафалович жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондо WТФ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этяпти. Таъкидлаш лозимки, терма жамоамиз бош мураббийи Акмал Иргашев таркибга бугунги кундаги энг кучли спортчиларни киритди. Улар орасида жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин, жаҳон чемпионати совриндори Никита Рафалович каби даян усталари бор.

Ҳар икки йилда бир марта ташкил этиладиган жаҳон чемпионатининг бундан аввалгиси 2015 йилнинг 12-18 май кунлари Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилганди. Ўшанда Дмитрий Шокин +87 кг. вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини тантана қилган бўлса, -74 кг. ва -87 кг. вазн тоифаларида мос равишда Никита Рафалович ва Жасур Бойқўзиевлар жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишганди.

Никита Рафалович бу сафар ҳам Жаҳон чемпионати кумуш медалиги сазовор бўлди. У Озарбайжон, Доминикана, Аргентина, Мексика ва Қозоғистон вакилларини таслим этиб, финалга қадар етиб борганди. Аммо финалда россиялик тажрибали рақиби Максим Хамрацовга 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Натижаларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:41, 27.06.2017.
Ўқилди: 2935 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.