"Манчестер Юнайтед" афсонаси Райан Гиггз жамоага Жозе Моуриньо келгани учун 2016 йилда клубни тарк этганини таъкидлаб ўтди.
"Жамоадан кетиш — бу менинг қарорим. Бирга ишлаш бўйича Моуриньодан ҳеч қандай таклиф тушмади. Луи ван Гаал истеъфога чиққанидан кейин "МЮ"дан кетишга қарор қилдим. Мен голландиялик мутахассис билан 2 йил бирга ишладим. Уч йил ишлашни истаган эдим, аммо тақдир эмаскан.
Жамоада мураббий сифатида 3 йил ишлаш ниятим бор эди. Шундан кейин натижага қарамоқчи эдим. Афсуски, барчаси бундай бўлиб чиқмади. Бу футбол. Клубдан мураббийликдан ташқари лавозимда ишлай олишимга кўзим етмади", – деди Гиггз "Manchester Evening News"га берган интервьюсида.