«Реал» президенти Флорентино Перес ўз вақтида Карло Анчелотти ва Рафаэль Бенитес нега бош мураббийликдан бўшатилганини тушунтирди.
«Жамоага янги туртки керак эди, шунинг учун ҳам Анчелоттини ишдан бўшатганмиз. Биринчи навбатда жисмоний ҳолатни тиклаб олиш зарур эди. Бу ишни амалга оширишга энг лойиқ номзод Бенитес бўлган. Бироқ у баъзи сабабларга кўра жамоага киришиб кетолмади, аммо футболчилар билан муносабати ёмон эмасди. Натижалар пасайиб кетгач, уни истеъфога чиқардим. Бу ишни қилганимда қалбим оғриган, чунки у «Реал»нинг одами эди» - деди Перес.
Анчелотти 2013-2015 йилларда «Реал»да ишлаган, Бенитес 2015-2016 йилларда жамоани бошқарган.