Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Олий лига. “Локомотив” – “Мeталлург”: ўзаро учрашувлар тарихи ҳақида

Баҳо:
+-1 | -

Олий Лига пешқадами “Локомотив” 30 июнь куни 3-турнинг қолдирилган ўйинида “Металлург” билан беллашади.

Қайд этиш жоизки, ушбу икки жамоа шу пайтга қадар Олий Лигада 24 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, яққол устунлик “Локомотив” футболчилари томонида. Пойтахтликлар ўйинларнинг 14 тасида ғалабага эришган бўлса, бекободликлар ўзаро беллашувларнинг 3 тасинигина ўз фойдаларига ҳал эта олишган. Яна 7 та баҳсда ғолиб аниқланмаган – дуранг.

Рақиб дарвозасини ишғол этиш бобида ҳам устунлик “Локо” вакиллари тарафида бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” шу пайтга қадар 46 бор “Металлург” дарвозасига йўл топа билишган ҳамда 19 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган.

“Локомотив”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 5:1 бўлиб, бундай ҳисобда тошкентликлар икки бор ғалабага эришган (2012 ва 2014 йилларда). Шунингдек, 2013 йилда “Локо” вакиллари бекободликларни сафарда 4 та тўп фарқи билан мағлуб этишни уддалашганди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Бекобод жамоаси “Локомотив”ни 3 бор мағлуб этган ва шу ўйинларнинг барчасида 1:0 ҳисоби қайд этилган. Сўнгги бор “Металлург” “Локомотив” устидан 2010 йилда ғалаба қозонишни уддалаган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:56, 29.06.2017.
Ўқилди: 4147 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3911]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3067]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2893]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2754]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2441]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2394]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2368]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [2001]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1922]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик