Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Ўзбекистон кубоги. «Насаф» йирик ҳисобда «Қўқон-1912»ни мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон кубоги чоракфиналининг дастлабки ўйинида «Насаф» ва «Қўқон-1912» баҳс юритди.

Ўйин мезбонларнинг ҳужуми билан бошланди. Аммо меҳмонлар ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, вазиятларни қайтариб туришди.
7-дақиқа меҳмонлар ҳужуми хавфли чиқди. Сўнгги паллада мезбонлар ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳужумчи Филип Райевацга халақит қилди.
11-дақиқада жарима зарбасидан Ҳолмуҳаммедовнинг узатган тўпини Элдор Суюнов мушти билан қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Жавоҳир Сидиқов - Муҳаммаданас Ҳасанов комбинацияси зарба билан тугади. Суюнов яна ўз ўрнида.
15-дақиқада мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Азиз Ашуров маҳорат кўрсатиб Азиз Ғаниевнинг аниқ ва кучли зарбасини бартараф этди.
22-дақиқада меҳмонлар ажойиб комбинация ташкил этди. Сўнгги паллада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини Суюнов аранг қайтарди.
Қолган дақиқаларда ҳам ҳар икки жамоадан ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келишига қарамай, биринчи бўлимда мухлисларга гол кўриш насиб этмади.
Иккинчи бўлимни футболчилари фаол бошлашди. 46-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг зарбасини Элдор Суюнов қийинчилик билан бартараф этди.
52-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дилшод Рахматуллаев дарвозани аниқ нишонга олди.
55-дақиқада чап қанотдан хужумга ўтган Бердиев узоқ масофадан айланма зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
57-дақиқада мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди. Баҳром Абдурахимов узоқ масофадан жуда кучли зарба билан гол урди – 2:1.
85-дақиқада яна ўша Баҳром Абдурахимов дарвозани ишғол этди – 3:1.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ислом Кенжабоев тўртинчи марта дарвозани ишғол этди – 4:1.
Жавоб учрашуви 26 июль куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги
Чоракфинал
Биринчи учрашув
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 4:1 (0:0)
Голлар: Дилшод Раҳматуллаев – 52, Баҳром Абдураҳимов – 57, 85, Ислом Кенжабоев – 90+3. – Суҳроб Бердиев – 55.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (15. Шахбоз Эркинов – 77), 6. Азиз Ғаниев (7. Одилжон Ҳамробеков – 80), 10. Дилшод Раҳматуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов (с), 27. Ислом Рашидхонов (20. Ислом Кенжабоев-60), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Дилшод Хушбаков, 31. Сайдулло Раҳматов.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (5. Жалил Кимсанов-72), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов (85. Руслан Мельзиддинов – 90), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Собир Ҳамидов, 17. Аваз Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 25. Иқбол Маликжонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:49, 30.06.2017.
Ўқилди: 4791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.