«Атлетико» яримҳимоячиси Сауль Ньигес жамоа билан тузган шартномаси муддатини узайтирди.
Унга кўра, испаниялик хавбек 2026 йилгача «матрасчилар» таркибида қоладиган бўлди.
22 ёшли Сауль «Атлетико» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2007 йилдан буён жамоа сафида ўйнамоқда. Аввалроқ, унинг шартномасидаги товон пули 80 млн евродан 100 млн еврогача оширилиши ҳақида хабарлар чиққан эди.