Кириш Регистрация

Чили ўз бошига ўзи етди! Германия — Конфедерациялар кубоги ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, Чили ҳамда Германия ўртасидаги Конфедерациялар кубоги финали ҳам якунланди. Мазкур баҳсда Йоахим Лёвнинг тажриба тўплаш учун олиб келган “қуёнчалари” ғалаба қозонди. Ҳа, кўпчилик кутмаган ҳолда Германиянинг иккинчи таркиби Чилининг асосий ўйинчиларини мағлуб этишди. Ҳа, ўша “Арсенал” сафида Англияни титратиб юрган Санчес ҳам, “Бавария”да Германия қиролига айланган Видал ҳам Германия термасининг йигитчалари олдида ип эшолмай қолишди.

ЧИЛИ ЎЗ БОШИГА ЎЗИ ЕТДИ

Ҳа, Чили ўз бошига ўзи етди. Немислар ягона голларини айнан чилилик футболчиларнинг хатосидан сўнг киритишди. Кейин эса ҳимояни мустаҳкамлашди. Чили ёмон ўйнади деб айта олмаймиз, ҳатто кутилганидан-да яхши ўйнади. Лекин шу куни Санчес ва унинг жамоадошларига омад кулиб боқмади.

ҲАММАСИ ЛЁВНИНГ МЕҲНАТИ

Бежизга ўйиндан олдин чиққан расмда Йоахим Лёвнинг ўзи Чили футболчиларига қарши қилиб кўрсатилмаганди. Шу куни Лёвнинг тажрибаси Германиянинг ёш футболчиларига етиб ортди. Ҳатто немислар йирикроқ ҳисобда ҳам зафар қучишлари мумкин эди, бироқ Браво кўп ҳолларда Чилининг жонига ора кирди. Хуллас, немислар яна бир марта бутун дунёни ҳайратга солишди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:03, 03.07.2017.
Ўқилди: 16646 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик