Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

“Металлург”: биринчи давра сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
Мамлакат XXVI миллий чемпионатининг биринчи давра баҳслари 3-турнинг қолдирилган ўйинлари ўтказилгач, узил-кесил якунига етди. Тошкентда амалдаги чемпион ва бу йилги мавсум карвонбошиси “Локомотив”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бекободликлар даврани 9-ўринда якунлашди. “Металлург” 15 та учрашувнинг 6 тасида ғалаба қозонди, 2 та ўйинда дуранг ўйнади, 7 та учрашувда эса имкониятни бой берди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати — 20:19.   Жамоанинг мазкур натижасига футболчилар қандай улуш қўшишди. Кейинги йиллардагидек, бу мавсумда ҳам жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов бошқаларга ўрнак бўлмоқда. У биринчи давранинг барча 15 та учрашувида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳимоячиларимиздан Мирғиёс Сулаймонов ҳам 15 та ўйинда майдонга тушди, бироқ битта ўйинда у бир тайм ўйнаганлиги боис умумий кўрсаткичда жамоа сардоридан ортда қолаяпти. Яна икки нафар футболчимиз 14 тадан ўйинда майдонга чиқишган. Булар жамоа тўпурари Зоҳид Абдуллаев ва қанот ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқуловлардир. Уларнинг маҳорати борасидаги фарқни ҳам майдонда бўлган дақиқаларидан билиб олиш мумкин.   Бу йилги мавсумда ҳам тўпурарлар борасида Зоҳид Абдуллаев етакчилик қилаяпти. У рақиблари дарвозасига 5 та гол урган. Яна бир йўла беш нафар футболчимиз ҳисобида 2 тадан гол бор.   Биринчи даврадаги натижаларнинг тўлиқ кўринишини қуйидаги тақвимдан билиб олишингиз мумкин:  
Исми шарифи Ўйин Дақиқа Гол Сариқ Қизил
Ҳикмат Ҳошимов 15 1350      
Мирғиёс Сулаймонов 15 1305   3  
Зоҳид Абдуллаев 14 1260 5 4  
Санжар Қодирқулов 14 589 1 1  
Жаҳонгир Абдумўминов 13 1137 2 2  
Исломбек Исоқжонов 13 993   1  
Аюбхон Нўъмонов 13 777 2 1  
Давронбек Каримқулов 12 949   2  
Муроджон Тошматов 12 939 1 1  
Исломжон Қобилов 11 736 2 1+1 1
Дониёр Одилов 11 640 1 2  
Дилмурод Каримов 10 630 2 1  
Суҳробжон Султонов 9 810   1  
Алишер Зиёвуддинов 9 679 2 1  
Дониёр Исмоилов 8 221      
Тимур Усмонов 7 175      
Зафар Сафаев 6 540      
Достонбек Турсунов 6 396 1 2  
Вусол Магеррамов 4 277      
Муҳаммадодил Қаҳрамонов 3 42      
Аброр Тошқўзиев 1 90      

 

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 08:59, 05.07.2017.
Ўқилди: 2651 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3404]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3219]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3200]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3189]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2847]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2198]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2167]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2128]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2062]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик