Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Олег Тюлькин: «Мухлислар ярим тунда зиёфат уюштиришди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги чоракфинал жавоб учрашуви доирасидаги «Машъал» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин, самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олег Павлович, ярим финал йўлланмаси билан табриклаймиз! Ниҳоят, учинчи учрашувда «Машъал» мағлуб этилди…

- Табрик учун раҳмат. Чинданам, «Машъал»га қарши 10 кун ичида 3 та учрашув ўтказганимиз ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Биз каби улар ҳам бизни жуда яхши ўрганиб олишганди. Дастлаб чемпионат доирасида нурсиз дуранг қайд этилди, кубокнинг дастлабки ўйинида эса Самарқандда мағлуб бўлганимиз имкониятимизни тушириб юборганди. Шунга қарамай, орадаги уч кун ичида мураббийлар штаби билан футболчиларни тайёрлашга интилдик. Кўпчилик кутмаган бўлсада, Муборакда ғалабага эриша олдик. Бундан жуда хурсандмиз.

- Уйдаги мағлубиятдан кейин футболчиларни сафарда ғалаба қозонишга қандай тайёрладингиз?

- Машғулотларда бўлгани каби, ўйин олдидан ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлашга интилдик. Қолаверса, Самарқанддаги мағлубиятга қарамай, «Динамо»га ишониб, Муборакка келиб, жамоани қўллаб-қувватлашдан тинмаган мухлислар ҳам футболчиларга катта куч бағишлашди. Шундай иссиқда футболчиларимиз стадионда фақат самарқандлик мухлисларнинг овозларини эшитиб, олға боришди. Айнан фидойи мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Эътиборлиси, Қашқадарёдан Самарқандга ярим тунда қайтган бўлсакда, ишқибозлар жамоани карнай-сурнай садолари остида кутиб олиб, соат икки кечаси зиёфат уюштиришди. Айтингчи, бундай мухлислар яна қайда бор? Бир дастурхонда ўтиргандан кейин футболчилар ҳам улар учун бор куч ва имкониятларини ишга солишади. «Динамо»нинг жонкуяр мухлисларига миннатдорчилик билдираман.

- Сизнингча, «Динамо» «Машъал»дан ниманинг эвазига устунлик қилди?

- 10 кун ичида 3 та ўйин жамоаларни толиқтириб қўяди. Муборакдаги ўйинда футболчиларимизда иштиёқ кучлилик қилди. Қолаверса, таркибимизнинг асосини ёшлар ташкил этиши бизнинг устунлигимиз бўлди. Чунки, улар 90 дақиқа давомида чарчоқ нималигини билмай, жисмоний жиҳатдан рақибни мағлуб эта олдилар. Чунки, «Машъал» 70 дақиқаларга келиб жисмонан толиқиб қолди, биз эса жисмоний устунлик эвазига ўйинни тўлиқ назорат қила олдик.

- Дастлабки ўйиндаги ғалаба рақибни жавоб ўйини олдидан хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаганмикан?

- Бундай деб ўйламайман. Чунки, «Машъал» ўйин бошидан бешта ҳимоячи билан ўйнаб, қарши ҳужумда бизни жазоламоқчи эди. Биз эса ҳужумкор тўп суриб, ўйинни назорат қилишга интилдик. Айтганимдек, урган голларимиз ва жисмоний ҳолатимиз эвазига ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олдик. Энди футболчиларга қисқа муддат таътил берамиз. Таркибда ўзгаришлар бўлса керак. Чунки, аксарият ижарадаги футболчилар клублари сафига бориб, йиғинда иштирок этишади. Қисқа таътилдан кейин йиғилиб, иккинчи давра ўйинлари билан бирга ярим финал учрашувига ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:42, 05.07.2017.
Ўқилди: 3748 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.