Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бугун, 6 июль куни футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон футзал термаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал босқичи йўлида Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Непал термаларига қарши баҳс юритади.

Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасининг саралаш ўйинлари шу йилнинг 13–22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат вакили кейинроқ эълон қилинади. Шарқий Осиё минтақаси саралаш босқичи беллашувлари эса 1–11 ноябрь кунлари ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, саралаш босқичида жами учта — Шарқий, Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасидан 22 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё футбол фередацияси —ASEAN ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида шу йилнинг 23 октябрь — 3 ноябрь кунлари минтақа чемпионатини ўтказади. Унда иккита гуруҳ иштирок этади ва унда 1-2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ОЧ финал босқичига йўл олади.

Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жами 16 терма жамоа футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Футзал бўйича ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 6–18 февраль кунилари бўлиб ўтади. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:55, 06.07.2017.
Ўқилди: 5613 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.