Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Махсталиев ва Усмонов «Навбаҳор»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилги мавсум биринчи давра якунларига кўра “Навбаҳор”ни тўққиз нафар футболчи тарк этганлиги ҳақида хабар бергандик. Ўз навбатида бош мураббий Илҳом Мўминжоновни кетганлар ўрнини муносиб футболчилар билан тўлдириш мақсадида бошқа ўйинчилар билан музокараларга киришганлиги ҳақида ҳам маълум қилгандик. Бундан бироз вақт олдин икки нафар футболчини иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказиши маълум бўлди. Бу йилги чемпионат биринчи қисмида Фарғонанинг “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Аббос Махсталиев ва “Олмалиқ” таркибида тўп сурган ҳужумчи Дониёр Усмонов шулар жумласидандир.

Аббос Махсталиев мухлисларимизга яхши таниш эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Мамлакатимиз ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида муносиб иштирок орқали кўпчилик ишқибозлар Аббосни яхши билишади. Биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган 23 ёшли ярим ҳимоячи 14 та учрашувда майдонга тушганлигини қўшимча қилиш жоиз. 1994 йилнинг 6 июль санасида туғилган Дониёр Усмонов биринчи даврани “Олмалиқ” таркибида ўтказди. Ушбу ҳужумчи асосан захирада қолдирилганлиги сабабли атиги учта учрашувда майдонга туша олди холос. Усмонов ўзининг тезкорлиги билан 2015 йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида ўзини кўрсатганди. Шундан сўнг Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафига қўшилганди. 2016 йилги мавсум биринчи ярмини “Локо”да ўтказган футболчини иккинчи даврада “Олмалиқ” жамоасига ижара берилганди.

Ҳар икки футболчи ҳам бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан бугун бўлиб ўтган суҳбат чоғида “Навбаҳор” жамоасига ўтишга рози эканликлари билдиришган. Тез орада ушбу ўйинчилар билан шартнома имзоланади. Шунингдек, музокарага киришилган бошқа футболчиларни ҳам тез орада “Навбаҳор” аъзосига айланишлари кутилмоқда. Келишувга эришилгач, жамоамиз аъзосига айланган футболчилар ҳақида хабар берамиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:17, 06.07.2017.
Ўқилди: 6484 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3444]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3099]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2840]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2233]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1974]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1854]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1760]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1746]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1729]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик