«Реал» клуби «Шальке» яримҳимоячиси Леон Горецка билан қизиқмоқда.
Мадридликлар футболчининг агенти билан учрашиб, трансфер масаласида гаплашиб олган.
Горецканинг «Шальке» билан имзолаган шартномаси 2018 йилгача амал қилади. Аввалроқ, у шартнома муддати тугагач, «Бавария»га бепул ўтмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.