«Реал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. Франциялик футболчи шу кунларда Мадридга ташриф буюрди. Унга клуб инфратузилмаси кўрсатилди ва Мбаппенинг "Реал"га ўтиши борасида музокара ўтказилди.
«Реал» «Монако» билан футболчининг трансфери борасида келишувга эришса, 18 ёшли футболчи 6 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекади. Унга 6-7 миллион евро атрофида йиллик маош тўланади. Килиан билан учрашув чоғида «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан ва клуб президенти Флорентино Перес иштирок этишди.
"Қироллик клуби" раҳбарияти ҳозирда ўз ҳужумчиси Альваро Моратани сотишга ҳаракат қилмоқда. Унинг ўрнига Мбаппе харид қилинади.