«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру шу йил ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, футболчи билан «Эвертон» ва «Вест Ҳэм» клублари қизиқмоқда. Бироқ, Жирунинг Францияга қайтиш эҳтимоли бор.
Айни пайтда «Марсель» Жиру учун 28 миллион евро ва бонусларни таклиф қилмоқда. Аввалроқ, ҳужумчи «Арсенал»да қолмоқчи экани ҳақида гапирган эди.