«Арсенал»нинг собиқ сардори Пер Мертезакер клуб академиясида иш бошлайди.
У 2018/19 мавсумдан бошлаб, академия раҳбари этиб тайинланади. Шунгача ўқув даргоҳининг тизимида ишлаб, у билан яхшилаб танишиб олади.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Мертезакер шу йилнинг июнь ойида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.