Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Sports Choson»: Шин Тэ Йонг ҳам катта ўзгаришлар қила олмайди»

Баҳо:
+ | -

Боши берк кўчага кириб қолган Жанубий Корея терма жамоасини, умуман, корейс футболини қутқариб қолиш учун ҳаракатлар фаоллаша бошлади. Масалан, кеча бош мураббий Шин Тэ Йонг Кей-лига доирасидаги ўйинлардан бирини стадиондан туриб кузатди. Лекин кеча Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан саналган "Sports Choson" Шин Тэ Йонгнинг катта ўзгаришлар қилиши мумкинлигини инкор этди.

"Шин Тэ Йонг терма жамоага номзодларни саралаш учун ўз кўзлари билан кўриш мақсадида стадионга борди. Аммо майдонда ўйнаган футболчиларни термага чақириш имконияти жуда паст. Терма жамоа олдида Россияга боришни ҳал этувчи икки ўйин турибди. Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозониш жуда яхши сценарий бўлади. Акс ҳолатда 3-ўринга тушишимиз ва энг даҳшатли ҳолатда эса 4-ўринга ҳам тушишимиз мумкин. Шин Тэ Йонгда ҳозирча эллик кун вақт бор. Кей-лига клублари ва футбол уюшмаси ҳам бош мураббийга ёрдам бериши зарур. Чунки 27 августда кей-лиганинг навбатдаги тури ўтказилади. Шундан кейингина футболчиларни бир жойга жамлаш мумкин. Жамловни олдинроққа суриш имкониятини кўриб чиқиш лозим", — деб ёзади корейс нашри.

"Шин Тэ Йонгга ўт ўчирувчи деб қараётган бўлсак-да, ҳақиқий аҳволга назар ташласак бундай қисқа муддат ичида терма жамоанинг "ҳаётини сақлаб қолиш" учун керакли "дорини ишлаб чиқариш" имконсиз. Кей-лигада кучли футболчилар рўйҳати у қадар узун эмаслиги бор ҳақиқат. Шин Тэ Йонг ва собиқ бош мураббий Ули Штиликенинг футболчи танлаш услубида катта фарқ йўқ. Албатта, уларнинг ўйин тактикаси борасида қарашлари бошқача. Лекин иккисининг тайёрлайдиган таомига солинадиган "масаллиқлари" бир хил. Бунинг устига ҳозир янги футболчиларни кашф қилиб, тажриба ўтказиш вақти эмас. Вазият жуда қалтис. Эрон ва Ўзбекистонга қарши ҳаёт-мамот ўйинидек ўйнасак ҳам ғалабага кафолат йўқ. Эрон азалдан ноқулай рақиб. Ўзбекистон сафарини ҳам осон бўлади деб айта олмаймиз", — дея тушкун кайфиятда давом этади "Sports Choson".

"Ҳозирданоқ терма жамоага номзодларни эртароқ бир жойга йиғиш устида гапирилмоқда. Бу ҳолатга Кей-лига клублари қандай муносабат билдириши қизиқ. Тақвимни ўзгартириш ёки етакчи футболчиларисиз ўйинларини ўтказиш клубларга ёқмаслиги тайин. Эсингизда бўлса, май ойида бу тажриба ўтказилган эди. Яъни, клублар терма жамоа манфаати учун розилик беришди. Аммо натижа Қатардаги мағлубият бўлди, холос. Шин Тэ Йонг Ули Штилике ҳам эга бўлган "маҳсулотлар"ни ишлатиб немис мураббийидан умуман бошқача "таом тайёрлаши" зарур бўлади. Шин Тэ Йонгдан кўра футболчиларнинг ўзлари ҳам тайёргарликни маромига етказишлари керак. Зеро, битта жипс жамоа бўлиш оғиздагина амалга ошадиган иш эмас", — дея якунланади корейс нашри босган мақола.

Дарҳақиқат, Жанубий Корея терма жамоаси ҳозир чуқур руҳий тушкунлик ҳолатида турибди. Терма жамоа сардори Ки Сонг Йонг ҳам буни тасдиқлаган эди. У маҳаллий нашрларга берган интервьюларидан бирида Қатар сафаридан қайтиш чоғида самалётда терма жамоа футболчилари ЖЧдан умидларини узганликлари ҳақида гапиришганлигини таъкидлаган. Хуллас, Шин Тэ Йонг 50 кун ичида футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан маромига етказиб тайёрлай оладими - йўқми бу нафақат бизга, корейс футбол жамоатчилигига ҳам қизиқ жараён бўлиб турибди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:47, 09.07.2017.
Ўқилди: 8181 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.