«Қўқон-1912» иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоа июль ойида битта расмий ва иккита назорат ўйинида иштирок этади. 28 июль куни Ўзбекистон кубоги чоракфинал жавоб учрашуви доирасида “Насаф”га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув Қўқонда бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, “Нефтчи” ва “Қизилқум” клубларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 16 июль куни “Қизилқум”га қарши, 21 июль куни “Нефтчи”га қарши ўйин ўтказилади.