Александр Ляказетт янги жамоаси сафида биринчи голини киритди. Франциялик футболчи “Сидней” клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувида ўзининг биринчи голини киритди. Мазкур учрашувда “Арсенал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки голга Пер Мертезакер муаллифлик қилди.
Ляказетт ўйиннинг 68-дақиқасида Денни Уэлбекнинг ўрнига майдонга тушди.