Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Нефтчи" назорат баҳсида "Норин"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

13 июль куни Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида Биринчи лига вакили "Норин"ни қабул қилди.

Қиргулида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида фарғоналиклар 3:1 натижасида ғалабага эришди.

Вадим Абрамов давралар оралиғидаги йиғиннинг илк қисмига бир қатор янги футболчиларни таклиф қилган ва уларни синовдан ўтказмоқда. "Норин"га қарши беллашувда Вадим Карленович икки хил таркибни майдонга туширди. Биринчи бўлимда нисбатан тажрибали ўйинчилар майдонга туширилган бўлса навбатдаги бўлимда кўрикда бўлиб турган ва бир қатор ёш футболчиларга имконият берилди.

Дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Бироқ илк таймда "Нефтчи"да ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар юзага келди. Яримҳимоя чизиғида фаол ўйин кўрсатган Мансур Саидов учрашув давомида Мўйдин Мамазулумов, Бахтиёр Ёқубов ва Ризо Айвазовларни жуда қулай вазиятларга чиқиб боришига имконият яратиб берди. Шунингдек, қанотда ҳаракатланган тажрибали Жасур Ҳасанов ўз услубида рақиб зонасига бир-неча маротаба хавфли рейдларни амалга оширди. Ёшлар жамоасидан асосий таркибга жалб қилинган Аброр Исмоилов ҳам мазкур баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди. Лекин унинг очиқ дарвозага берган зарбаси анча юқорилаб кетди

Баҳсни томоша қилиш учун Қиргулидаги стадионга бир қанча ишқибозларни ташриф буюрганини ҳам айтиб ўтиш мумкин.

Иккинчи бўлимда асосий голлар киритилди. Тайм бошида меҳмонлар жарима тўпидан Абдумавлон Абдужалилов дарвозасини аниқ нишонга олишди. Шундан сўнг жавоб тўплари бошланди. Дастлаб Отабек Ҳайдаров қанотдан ташлаб берилган узатмани дарвозага жойлаб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда майдонга тушган яна бир ҳужумчи Алишер Шоғуломов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Учинчи тўп эса авто гол сифатида киритилди. Темур Ҳакимов қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига ташлади. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни чиқариб юбориши чоғида жуда қўпол хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Якуний ҳисоб 3:1, "Нефтчи" назорат баҳсида муваффақият қозонди.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" 15 июль куни Қиргулида яна бир ўртоқлик баҳсида иштирок этади. Шу куни "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси "Нефтчи"га рақиблик қилади.  

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 21:06, 13.07.2017.
Ўқилди: 5119 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик