«Гуанчжоу Эвергранд» клуби «Барселона»нинг яримҳимоячи Паулиньони қўлга киритиш учун қилган ҳаракатларидан норози бўлди.
As хабарига кўра, Хитой клуби ФИФАга арз қилиб, каталонияликларнинг жазоланишини талаб қилмоқчи. «Гуанчжоу» раҳбариятининг фикрига кўра, «Барселона» узоқ муддатли шартномага эга бўлган футболчини бир неча ҳафтадан буён йўлдан уришга ҳаракат қилмоқда. Натижада, Паулиньо клубдан уни қўйиб юборишни талаб қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Паулиньо учун дастлаб 20 млн евро, кейинчалик 27 млн евро таклиф қилиб, рад жавобини олган эди. Унинг шартномасида белгиланган товон пули 40 млн еврога тенг.