Кириш Регистрация

«Навбаҳор»нинг биринчи давра сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

«Лочинлар» жорий мавсумнинг биринчи даврасини деярли ярмини дуранг билан ўтказишди.

Чемпионат тарихида «Навбаҳор» шу пайтгача бунча миқдордаги дурангни қайд этмаган. Бу билан Илҳом Мўминжонов клуб тарихида қолди. Ўзбекистон чемпионатида эса бундай кўрсаткич учинчи бор кузатилмоқда. 1992- йилда «Сурхон», 1998- йилда эса «Дўстлик» жамоалари мавсумнинг биринчи ярмида 7 бор дурангга имзо чекишган.

Биринчи даврадаги энг яхши натижани «Навбаҳор» чемпион бўлган мавсумида намойиш қилган. 21 йил аввал «лочинлар» 15 ўйинда 41 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган. Бу йилги мавсумда ўз уйида ютқазмаган наманганликлар ўшанда биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказган. Ушбу мағлубиятсиз серия клуб учун ягоналигича сақланиб турибди.

Дастлабки 15 ўйинда «Навбаҳор» бу йил ўтган йилгига қараганда 5 очкога кўп тўплади, лекин ғалабалар сони ўша-ўша – 4 та. Шунингдек эгалланган ўрин (12- поғона) ҳам худди 2016 йилги каби бўлди. 2008 йилда «Навбаҳор» биринчи даврадаги энг ёмон натижани кўрсатган. Ўшанда клуб 15 ўйинда 3 бор ғалаба қозонган холос.

Тўпланган очко борасида ҳам 2008 йилги натижа (14 очко) «Навбаҳор» мухлислари ёдида ёмон хотира қолдирган. Биринчи даврани кучли бешликда «Навбаҳор» сўнгги бор 2006 йилда якунлаган.

Биринчи даврадаги...
Энг кам ғалаба: 2008 (3 та)
Энг кўп ғалаба: 1996 (13)
Энг кам мағлубият: 2008 (3)
Энг кўп мағлубият: 1996 (0)
Энг кам дуранг: 2001 (0)
Энг кўп дуранг: 2017 (7)
Энг кам урилган гол: 2011 ва 2012 (11)
Энг кўп урилган гол: 2000 (44)
Энг кам ўтказилган гол: 1996 (8)

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:07, 14.07.2017.
Ўқилди: 2968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик