АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ESPY (Excellence in Sports Performance Yearly Award) талқинига кўра йилнинг энг яхши теннисчилари номи маълум бўлди.
Ушбу соврин дунёга машҳур ESPN телеканали томонидан ташкил қилинган.
Унга кўра, швейцариялик Рожер Федерер эркаклар ўртасида, америкалик Серена Уилямс эса аёллар ўртасида йилнинг энг яхши ракетка устаси деб эълон қилинди.
Қайд этиш керакки, Серена айни дамда ҳомиладорлиги сабаб, турнирларда вақтинча иштирок этмаяпти. Федерер эса аксинча айни кунларда давом этаётган катта дубулға туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирида финал йўлланмасини қўлга киритди.