«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Наби Кейтани қўлга киритиш учун қаттиқ бел боғлаган.
Liverpool Echo хабарига кўра, мерсисайдликлар гвинеялик футболчи учун 75 млн евро таклиф қилмоқда. Кейтанинг ўзи «Ливерпуль» таклифини қабул қилиб, Англияга кўчиб ўтишга рози.
Аввалроқ, «РБ Лейпциг» раҳбарияти «Ливерпуль» клубининг 65 млн евро таклифига рад жавобини берган эди.