“Рома” клуби “Истанбул” ярим ҳимоячиси Женгиз Ундерни сотиб олди. Римликлар бу футболчи учун 13,4 миллион евро тўлашди, яна 1,5 миллион евро эса бонуслар шаклида тўланади. Мазкур шартнома 5 йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи Римда йилига 1,5 миллион евро ишлаб топади.