Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Олег Зотеев: "Илк даврани биринчи ўринда якунлаганимиздан мамнунман"

Баҳо:
+ | -

“Локомотив”нинг биринчи давра якунлари ҳамда иккинчи даврага олиб бораётган тайёргарлиги хусусида яримҳимоячи Олег Зотеевнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Олег, Минск йиғини қай тариқа ўтмоқда?

– Йиғин жуда ажойиб тарзда ўтмоқда. Об-ҳавонинг қулайлиги сабаб турли хил юкламар олишда ҳамда назорат учрашувларида ҳар хил янгича услубларни қўллашда муаммога дуч келмаяпмиз.

– “Локомотив”нинг биринчи даврада қайд этган натижаси хусусида нималар дея оласиз?

– Олий Лига илк даврасини мусобақа жадвали пешқадами сифатида якунлай олганимиздан жуда хурсандман. Лекин бундада яхшироқ натижа қайд этишимиз ва баъзи ўйинларда кутилмаганда очко йўқотмаслигимиз ҳам мумкин эди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам гуруҳдан чиқиш насиб этмади. Бунга эса жамоамизда жароҳат олганлар сони ортиб кетгани сабаб бўлди.

– Ўзингиз намойиш этаётган ўйиндан кўнглингиз тўляптими?

– Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Аммо ўз ўйинимдан юз фоизга қониқаётганим йўқ. Зеро баъзи учрашувларда бироз ўйин қовушмай қолди. Лекин шундай бўлса-да, аксарият баҳсларда ўз ўйинимдан ўзим рохат олган вазиятлар сони ҳам кам бўлмади.

– Биринчи даврада сизни турли позицияларда ўйнаганингизга гувоҳ бўлдик. Сизга аслида қайси нуқтада ўйнаш қулайроқ?

– Менга қайси позицияда ўйнашнинг унчалик аҳамияти йўқ: Асосийси – жамоамга наф келтирсам бас. Лекин ўзим чап қанотда ўйнасам, бироз қулайликни ҳис этишим ҳам рост. Сабаби мана уч мавсумдирки, айни шу чизиқда ўйнаб келяпман.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:28, 18.07.2017.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.