«Манчестер Юнайтед» клуби «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти учун курашда «Барселона»га рақобат қилади. Манкунианликлар скаут хизмати бошлиғи 24 ёшли футболчининг вакиллари билан музокара ўтказди.
Шунингдек, Верраттининг янги агенти Мино Райола бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу агент ўтган йили ярим ҳимоячи Поль Погбани, ушбу ёзда Ромелу Лукакуни "МЮ"га олиб ўтди. Ўз навбатида «Барселона» Верратти учун «ПСЖ»га 65 млн евро ва ярим ҳимоячи Иван Ракитични таклиф қилди.
Италиялик футболчи якунланган мавсумда Франция чемпионати доирасида 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.