«Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жиру бошқа клубга ўтиши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, «Эвертон» франциялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Аввалроқ, Жиру билан «Боруссия» Д ҳам қизиққан, бироқ Обамеянгнинг таркибда қолиши натижасида музокараларни тўхтатган эди.
Ўз навбатида, «канонирлар» Жирунинг трансфери бўйича таклифлар 20 млн фунтдан бошланса, уни муҳокама қилишга тайёр.