“Челси” устози Антонио Конте Диего Костанинг кейинги мавсумда жамоада ўйнамаслиги ҳақида фикр билдирди.
“Менга футболчилар ҳақида гапириш ёқмайди, — деди у Сингапурдаги турне вақтида ўтказилган матбуот анжуманида, — аммо Диего Коста ҳақида фақат битта гапни айтишим мумкин, у январда жамоада қолмайди. Бу клуб раҳбариятига, футболчиларга ва унинг агентига маълум. Менга Коста ҳақида бошқа савол берманг”.