«Милан» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи La Gazzetta dello Sport журналисти билан бўлган суҳбатда «Ювентус»ни тарк этиши сабабини айтди.
«Мен ҳар доим ҳақиқатни гапираман, чунки тўғрисўз одамман. «Палермо»га қарши ўйиндан сўнг, Аллегри билан муносабатимиз ёмонлашди. Ишонинг, бу биринчи марта эмасди. Бундан олдин ҳам шундай воқеалар кўп марта юз берган эди. Шундан сўнг, сабр косам тўлди.
Мен ўзимни жамоанинг муҳим бир бўлаги сифатида ҳис қилишим лозим. «Юве»да бу баъзи ҳолларда юз берарди холос» - деди Бонуччи.